Бухорога қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилиши маълум бўлди
Фото: uz24
Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» аксиядорлик жамияти матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу рейслар ҳаракати жорий йилнинг 23 август кунидан ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати 778/777-сонли «Тошкент—Бухоро—Тошкент» йўналишида йўлга қўйилди.
Маълум бўлишича, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланиши кўзда тутилмоқда:
778-сонли Тошкент—Бухоро йўналиши
Тошкент 6:59 — Бухоро 11:05.
777-сонли Бухоро—Тошкент йўналиши
Бухоро 16:12 — Тошкент 20:20.
«Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилса бўлади», дейилади хабарда.
Аввалроқ, ўзбек санъати юлдузлари Хива—Андижон поездида кондиционер ишламаётганидан норозилик билдирганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг