Бухорода Цзясин саноат кўргазмаси ўтказилмоқда
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Айни пайтда Хитой Халқ Республикасининг Цзясин шаҳри делегацияси вакиллари ҳамда ишбилармонлари Бухорода меҳмон бўлиб турибди. Бугун улар иштирокида саноат кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Б. Зарипов сўз олиб, иқтисодиётни либераллаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишига айланганига эътиборни қаратди.
Хитой Ўзбекистоннинг ҳаёт синовидан ўтган ишончли ҳамкори саналади. Халқларимиз ўртасидаги муносабатлар Буюк ипак йўли тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда ҳам Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб, дўстлик ҳамда ўзаро шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда.
— Асосий ривожланган соҳаларимиз – бу пахтани қайта ишлаш, енгил ва озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, нефть-газ саноатлари ҳамда туризм ҳисобланади, — дейди вилоят ҳокими Б. Зарипов. — Ҳозирда Бухорода 450 дан ортиқ хорижий инвестиция иштирокидаги корхона мавжуд. Вилоятимиз тадбиркорлари ва Хитой Халқ Республикаси компаниялари ҳамкорлигидаги 70 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Айтиш жоизки, Хитой Халқ Республикаси Бухоро вилояти билан ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган 5 та давлатдан бири саналади. Сўнгги 8 йилда бу борадаги кўрсатгич икки баробарга ўсди.
— Ҳудудимизда аҳоли тиғиз яшайди, — дейди Шофиркон туман ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари Азамат Ражабов. — Туманимизда саноатни ривожлантириш орқали бандлик масаласига оқилона ечим топиш, шунингдек, экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш мумкин. Шу нуқтаи назардан мазкур кўргазмага катта қизиқиш билан қараяпмиз. Умуман, жорий йилда туманимиз иқтисодиётига киритиладиган хорижий сармоянинг салмоқли қисми хитойлик инвесторлар ҳиссасига тўғри келиши кутилмоқда. Тадбиркорларимиз улар билан ҳамкорликда истиқболли бизнес лойиҳаларни амалга оширади.
Кўргазмада Хитой Халқ Республикасининг 50 дан зиёд компанияси ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Бухоролик ишбилармонлар уларга энергетика, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика, кимё, чарм-пойабзал, электротехника саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш таклифини билдирмоқда. Тадбир доирасида «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси ҳамда Цзясин шаҳри Асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ўртасида икки томонлама англашув меморандумини имзолаш маросими, шунингдек, тадбиркорлар ва ишбилармон доира вакиллари иштирокида қўшма бизнес учрашувлар ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг