Бухорода «Matiz»ни дарахт босиб қолди

17:14 11 Март 2026 Жамият
237 0

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг авто тураргоҳи ҳудудида «Matiz» русумли автомашинани дарахт босиб қолди. Бу ҳақда вилоят Экология бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушгач Бухоро шаҳар Экология бўлими инспекторлари зудлик билан жойига чиқиб ўрганиш олиб борган.

Ўрганишлар давомида аниқланишича, вилоят шифохонаси ҳудудида ўсиб турган бир туп тут дарахтининг илдиз ўзаги зараркунанда ҳашаротлар зарарлаши ҳамда марказий илдизи чириши сабабли қулаб тушган. Оқибатда «Matiz» русумли автомашина дарахт осида қолиб кетган.

Билдирилишича, ҳодиса туфайли фуқаролар орасида жабрланганлар қайд этилмаган, автомашинага моддий зарар етган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?