Бухорода эркак акасининг хотинига бир неча марта пичоқ урди

00:54 08 Январь 2022 Жамият
1104 0

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида эркак маст ҳолатда акасининг турмуш ўртоғини пичоқлади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 4 январь куни соат тахминан 22:00 ларда Ромитан туманидаги «Шўрчи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро маст ҳолда акасининг уйига келиб, турмуш ўртоғи билан жанжал қилган. Эркак жаҳли чиққан ҳолда ошхона пичоғини қўлига олиб, аёлнинг пастки чап кўкрагига икки марта ва ўнг пастки кўкрак қисмига бир марта зарба берган.

Ҳозирда жабрланувчи вилоят марказий шифохонасига ётқизилиб, у ерда тиббий муолажалар ўтказилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер