Бугун Эрон, Хитой ва Қирғизистон етакчилари Самарқандга етиб келади
Фото: Иллюстратив cурат
Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов ШҲТ саммитига ташриф буюраётган меҳмонлар бўйича маълумот берди.
Саммитнинг биринчи олий мартабали меҳмони – Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Самарқандга етиб келди.
Шунингдек, айни дақиқаларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Розмари Ди Карлонинг ташрифи кутилмоқда.
Бугун Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг расмий ташрифи бошланади. У Самарқандга тушдан сўнг етиб келади, олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Учрашув якунида савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Шунингдек, бугун куннинг иккинчи ярмида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Қирғиз Республикаси Президенти Садыр Жапаровлар ҳам Самарқандга етиб келади.
Қолган барча меҳмонлар ташрифи эса эртага, 15 сентябрь куни кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг