Бош прокуратура "Мендирман Жалолиддин" фильми юзасидан жиноят иши очганми? — вазиятга ойдинлик киритилди
Жорий йилнинг 9 октябрь куни «Озодлик» радиоси ва бошқа бир қатор ижтимоий тармоқларда “Бош прокуратура Саида Мирзиёева тақдим этган «Мендирман Жалолиддин» фильми юзасидан жиноят иши очган” деган сарлавҳали мақола эълон қилинган.
"Ўзбеккино" миллий агентлиги шу бўйича расмий баёнот берди.
"Мақолада келтирилган жиноят ишига Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари С.Мирзиёеванинг мутлақо алоқаси йўқ бўлиб, тарқатилган маълумотлар асоссиз эканлигини маълум қиламиз.
Агентликнинг аввалги баёнотида сўнгги вақтларда шунга ўхшаш нотўғри талқин қилинган маълумотларни хорижий ва маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб тарқатилаётгани айтилган эди. Шу билан бирга, Агентлик маълум қиладики, ушбу жиноят иши айнан «Мендирман Жалолиддин» фильмига нисбатан очилган эмас. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Агентлик ОАВ вакиллари, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиларидан ушбу текширилмаган ахборотни ноўрин талқин қилмасликни сўрайди. Чунки бу тергов жараёнларига босим ўтказиш ёки таъсир кўрсатишга уриниш, дея баҳоланиши мумкин" дейилади баёнотда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг