Бой тарихга эга кутубхона
Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
Кутубхона биноси бой тарихга эга. У XIX аср охирларида қўқонлик тадбиркор ака-ука Вадяевлар томонидан қурилган. Қурилганидан кўп ўтмай бу оила бинони сотиб юбориб, унга Тошкент шаҳар думаси ва Жамоат йиғини жойлашади, турар жой қисми эса болалар кутубхонасига айлантирилади.

Ўтган асрнинг 60 йилларида Алишер Навоий номидаги давлат кутубхонасининг Ўсмирларга хизмат кўрсатиш бўлими Вадяевлар қароргоҳидаги кутубхона биносига кўчирилади, кейинчалик у тўлиқ Республика болалар кутубхонаси тасарруфига берилганини Тошкент аҳолиси яхши эслайди.
Кутубхонанинг китоб фонди 1965 йилдан бошлаб шакллантирилиб, 200 минг жилдга яқин нашрдан иборатдир. Қайта таъмирлаш ишлари мобайнида у кенгайтирилиб, унинг қаторига яна 21 минг китоб қўшилди. Бунда алоҳида эътибор ислом, Европа ва замонавий санъатга оид китоблар сараламасига қаратилди.

Доимий равишда тўлдирилиб бориладиган китоб фондининг сифат даражасини назорат қилиш мақсадида «Irbis» электрон кутубхона бошқарув тизими жорий этилди. Унда рисоладагидек тўлдириш, тизимлаштириш, тоифалаштириш, ўқувчиларни излаш, китобларни бериш ва маъмурий бошқарувга оид замонавий технологиялар татбиқ этилган.
Болалар ва ёшларни жалб қилиш мақсадида барча кутубхона майдонлари халқаро стандартларга жавоб берувчи кўп функсиёнал аҳамият касб этди: муштарак илҳом ижодхоналари ва рақамли контент билан ишлаш студияси вужудга келди. Мебель ва иш ўринлари асл ҳассос дизайн бўйича ишлаб чиқарилган: турли буюмларни сақлаш тизимлари, қулай парталар, маърузаларни тинглаш, ўқиш, дам олиш учун модуллар, аудио контент билан якка тартибда ишлаш хоналари назарда тутилган. Мутолаа залларидан ташқари кутубхонада компьютер синфлари, кичик босмахона, овоз ёзиш студияси мавжуд.

Кутубхона биносининг ички қисмида пардоз ишлари давомида қизиқарли топилмаларга дуч келинди. Улар орасида ХХ асрнинг 60 йилларига мансуб манзарали деворий суратлар ҳам бор. Ташриф буюрувчилар кутубхонанинг ички қисмидаги реставрация қилинган рангтасвир намуналарини томоша қилишлари мумкин бўлди.






Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг