БМТ Ўзбекистонга янги доимий координатор тайинлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланган Сабине Маҳлни қабул қилди.
"БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланган Сабине Маҳл хоним билан учрашишдан мамнунмиз. Ўзбекистон – 2030" стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келишини алоҳида таъкидладик. Ўзбекистон ҳукумати БМТ ва унинг тузилмалари билан кенг кўламли ҳамкорлик дастурига эга. Бизнинг яқин муносабатларимиз барча соҳаларда юқори суръатни намоён этмоқда", деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Сўнгги пайтларда БМТ Бош ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган 9 та, жумладан 2024 йилнинг ўтган даврида 3 та резолюцияни қабул қилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоасига барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр.
Тажрибали австриялик халқаро дипломат Сабине Маҳл 2022-2023 йилларда БМТнинг Ўзбекистондаги миссиясига раҳбарлик қилган Роли Астхана ўрнига тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг