«Битта яхши мактабга директор қилиб қўяман» — вазирлик ходими аёлга жинсий алоқа эвазига лавозим таклиф қилди

19:01 09 Сентябр 2025 Жамият
208 0

Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимининг жинсий алоқа эвазига аёлга менежерлик сертификатини олиш ҳамда мактаб директорлигига тайинлашда ёрдам бериши ҳақидаги мулоқот хабари тарқалди. Вазирлик матбуот котиби Дилфуза Собирова ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Билдирилишича, ушбу вазият иштирокчиси бўлган вазирлик ходими лавозимидан озод этилган. Бироқ мазкур мансабдорнинг шахси ва лавозими очиқланмаган.

«Вазирлик соҳага доир коррупцион ҳолатлар ҳамда манфаатлар тўқнашувига мутлақо қарши. Шунингдек, тизимда меҳнат қилаётган барча ходимларнинг касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши тарафдори», деб ёзади ММТВ матбуот котиби.

Унинг қўшимча қилишича, шу каби ноқонуний вазиятларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?