Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир
Яқинда иқтисод фанлари доктори, профессор, Нью-Йорк фанлар академияси академиги М.Раҳматов, биология фанлари доктори, профессор, Нью-Йорк фанлар академияси академиги Б.Зарипов муаллифлигида Конфуций ҳикматларига бағишланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” номли рисола чоп этилди.
Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган мазкур рисолада хитойлик машҳур файласуф Конфуцийнинг ўчмас ҳикматлари, уларнинг бугунги кунда тутган ўрни ҳақида мухтасар фикр юритилади. Ушбу олтин қанотли сўзлар шиддат билан ривожланаётган, беқиёс табиий-интеллектуал бойликлар, инсон капитали ва меҳнат ресурсларига бой гўзал Ватанимизда яшаётган ҳар бир инсон учун ҳам аҳамиятли деб ўйлаймиз. Зеро, Чин ўлкасининг тарихий ривожланиши, инновацион тараққиёт йўлига чиқиб олишида Конфуций ўгитлари ниҳоятда муҳим қўлланма бўлган. Сабаби Устоз ҳикматлари кўп миллиардли халқни бир мақсад — Ватан равнақи, эл фаровонлиги йўлида бирлаштира олган.
Шу боис рисоланинг ҳар бир хонадонда, таълим муассасаларида, ташкилот ва идораларда бўлиши мақсадга мувофиқдир. Зеро, ҳикматлар дунёси бизни эзгуликка, ватанпарварликка ундайди.
У Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи“ газетаси ҳамкорлигида тайёрланди.
Албатта, китобда айрим хато ва камчиликлар бўлиши мумкин. Муаллифлар ҳурматли ўқувчиларнинг истаклари ва таклифларини мамнуният билан қабул қилиб, кейинги нашрларда уларни албатта инобатга олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг