«Batik Air» авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди
Жорий йилнинг 15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 20:58 да «Batik Air» авиакомпанияси борти Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича илк парвозни амалга ошириб, Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Шу муносабат билан «Тошкент» аэропортида бўлиб ўтган тантанали маросимда «Uzbekistan Airports» компанияси, Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Туризм қўмитаси вакиллари, журналистлар, авиаспоттерлар ҳамда парвознинг илк йўловчилари иштирок этди.
Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар ҳафтасига бир марта жума кунлари Boeing 737 ва Airbus А330 самолётларида амалга оширилади. Келажакда авиаташувчи рейслар частотасини ошириш ҳамда минтақадаги йўналишлар тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
«Batik Air» - Индонезиянинг «Lion Air» лоукостер авиакомпаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади. Бош қароргоҳи Жакартада жойлашган авиакомпания мунтазам равишда ички ва халқаро рейсларни амалга оширади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг