«Барселона» кутилмаганда мағлубиятга учради
Кеча, 18 январь куни Испания Ла Лигасининг 20-туридан ўрин олган баҳслар якунланди. Кун доирасида ўрин олган учрашувда «Реал Сосьедад» клуби ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилди.
Учрашув 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида голларга Микель Оярсабал ва Гонсало Гарсия муаллифлик қилди. «Барселона»нинг ягона жавоб голи эса Маркус Рэшфорд ҳисобига ёзилди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг, «Барселона» клубининг «Реал Мадрид» билан ўртадаги фарқи 1 очкогача қисқарди. «Барселона» жамоаси устози Ханс Флик эса ўйиндан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
«Мени ҳафсалам пир бўлди. Биз яхши ўйин кўрсатдик ва кўплаб вазиятлар яратдик, лекин натижа майдондаги ўйинга мос келмади. Баъзан ҳамма нарсани тўғри қиласан, лекин, доим ҳам сен томонда бўлмас экан. Ҳимояда ишончлироқ ўйнаш керак бўлган вазиятлар бўлди, аммо бу футбол ва мен жамоанинг бугунги ҳаракатидан мамнунман», — дея Фликнинг сўзларини келтирмоқда «Marca» нашри.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг