«Барселона» йирик ғалабага эришди
28 февраль куни La Liga 26-тур ўйинлари старт олди. Тур доирасида «Вильярреал» «Барселона» меҳмони бўлди.
Учрашув 4:1 ҳисобида каталонияликларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Голларга Ламин Ямал (3 та) ва Роберт Левандовски муаллифлик қилди. Қайд этиш жоиз, бу Ямалнинг профессионал фаолиятидаги илк хет-трики бўлди.
Меҳмонларнинг ягона жавоб голи Папе Гейе ҳисобида қайд этилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» очколари сонини 64 тага етказиб, мусобақа жадвалида яққол етакчига айланди.
Маълумот учун, «Барселона» кейинги ўйинини 4 март куни Испания Кубоги доирасида «Атлетико Мадрид»га қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг