Балиқчилик кластерига асос солинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 7 май куни Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятларида саноатни ривожлантириш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, хизмат кўрсатишни яхшилаш, қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича алоҳида вазифалар белгиланди. Мақсад –аҳоли фаровонлигини ошириш, оилаларни камбағалликдан олиб чиқишдан иборатдир.
Андижон вилоятида бу борада кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, Улуғнор туманида балиқчиликка ихтисослашган кластерлар фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 100 гектар ерга интенсив балиқ етиштириш ишларига киришилди. Айни пайтда майдонни балиқчиликка мослаштириш, сув чиқариш ва электр тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг