«Balcom BMW Cup» мусобақаси старт олди
Бугун, 20 сентябрь куни Япониянинг Хиросима шаҳрида турли ёш тоифалардаги терма жамоалар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган «Balcom BMW Cup» мусобақаси старт олди.
Ушбу мусобақада Владимир Панов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси иштирок этмоқда. Бугун жамоа мусобақадаги дастлабки ўйинини ўтказди.
Ушбу ўйинда Панов шогирдларига «Нагасаки U-18» жамоаси рақиблик қилди.
Ўйин 3:3 ҳисоби билан якунланди. Ўзбекистон қизлар терма жамоасидан голларга Меҳрибон Эгамбердиева (2 та) ва Асалхон Аминжонова муаллифлик қилди.
Панов бошчилигидаги жамоа кейинги ўйинини 21 сентябрь куни «INAC Kobe» жамоасига қарши ўтказади.
Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати мусобақасига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу мусобақа 2026 йилнинг апрель ойида, Таиландда бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг