Байрам дастурида беш юз нафар ёшлар чанқовуз чалишади
I Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг байрам дастурида 500 нафар ёшлар чанқовуз чалишади. Бу ҳақда фестиваль Матбуот маркази хабар бермоқда.
Байрам дастури репертуаридан ўрин олган ушбу мусиқий чиқишда ёш ижрочилар Сурхон воҳаси урф-одат, анъанасини ўзида мужассам этган, воҳага хос куйни ижро қилишади.
Айтиш керакки, ёшлар томонидан ижро этилиши режалаштирилган ушбу мусиқий чиқишда ижрочилар воҳанинг бетакрор табиати ва такрорланмас санъатини чанқовуз асбоби куйида тасвирлаб беришади.
“Ижро маҳсулини эшитар экансиз, куйда янграётган оҳангда юракни жунбушга келтирувчи нола борлигини ҳис қиласиз. Ва атрофга таралаётган мусиқа сизни бир дам олис ўтмишга етаклагандек, гўё”, дейилади хабарда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказиладиган фестивалга бойсунлик ҳунармандлар ўз ҳиссасини қўшишга астойдил киришган. Жумладан, Ғайрат Мусурмонов томонидан минг дона чанқовуз асбоби ясаб берилди. Уни уста ҳунарманд етмиш кун давомида ясади.
Қисқача айтганда, фестивалда чанқовуз тилини сайратган, дилларни яйратадиган ёш чанқовузчилар байрам дастурига алоҳида тайёргарлик кўришмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг