Баҳор куйчисига эҳтиром
Халқимиз баҳор фаслини шоира Зулфия Исроилованинг таваллуд топган куни билан бошлашни эзгу анъанага айлантирган. Ҳар йили ижодий ташкилотлар вакиллари, шоир ва ёзувчилар, таржимонлар ҳамда ёш ижодкорлар томонидан садоқат куйчисининг қабрига гул қўйилиб, шоир ҳайкали пойида адабий тадбир ўтказилади. Қолаверса, Зулфия таваллуди юртимиз бўйлаб катта адабиёт байрами сифатида кенг нишонланиши сир эмас.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида буюк ўзбек шоираси Зулфия таваллудининг 105 йиллигига бағишланган “Сен баҳорни соғинмадингму?” номли адабий-бадиий кечада ҳам ушбу хусусиятлар тўғрисида алоҳида сўз юритилди. Тадбирда Қўмита масъуллари, А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, талабалар, ёш ижодкорлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Зулфия жаҳон минбарларини кўрган шоира, шу билан бирга, гўзал таржимон ҳам эди. У ўзининг бой адабий мероси, фаол ижодкор сифатидаги фаолиятида ўзбек аёлларининг салоҳияти нақадар юксак эканини кўрсатиб берди. У латиф ижоди билан шарқ аёллари қалбига эзгулик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ бера олди. У қолдирган бой меросда жаҳон шеъриятидан қилинган таржималар, хусусан, Пушкин, Қайсин Қулиев, Украинка, Габриэла Мистраль каби жаҳон шеъриятининг нодир ижодкорларидан қилинган таржималар ўзбек адабиёти хазинасидан муносиб ўрнин олди. Бу билан, нафақат адабиётга, балки ўзбек халқининг турли миллатлар ўртасидаги халқаро дўстлик ришталари, адабий алоқаларнинг мустаҳкамланишига-да улкан ҳисса қўшди.
Тадбирда шоира Зулфия Исроилованинг шу каби хислатлари тўғрисида ҳам сўз юритилди. Талабалар шоира шеърлари ва турли тилларга ўгирилган таржималардан намуналар айтиб берди.
Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг