Бабаян ва Плетнёв жазоланади

22:48 04 Март 2026 Спорт
1114 0

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қошида ташкил этилган «Тартиб-интизом» қўмитаси 1-турдаги қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий саҳифасида хабар берилди.

Биринчи турда икки ҳолат кўриб чиқилди. Дастлабкиси, «Андижон» — «Сўғдиёна» ўйинида мезбонлар устози Люпчо Дориевга халақит берган вазият. Бу юзасидан ПФЛ хабарида қуйидагилар айтилди:

«27 февраль санасида ўтказилган Андижон — Сўғдиёна учрашувининг 44-дақиқасида андижонликлар бош мураббийи — Самвел Бабаян майдон четида рақиб футболчисининг тўп билан ҳаракатланишига атайлаб халақит бергани аниқланди. Қўмита Тартиб-интизом кодексининг 61-моддасига асосан Андижон бош мураббийига нисбатан жарима интизомий жазо чорасини қўллади».

Шунингдек, ҳакамнинг қарорига эътироз билдириб карточка олган «Бунёдкор» футболчиси Дмитрий Плетнёв ҳам Регламентнинг 15.37-бандига мувофиқ интизомий жазо чораси кўрилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер