БАА 17 мартдан виза беришни тўхтатади. Фақат...
Фото: www.google.com
Бирлашган Араб Амирликлари 17 мартдан бошлаб дипломатик паспорт эгаларидан ташқари барчага виза беришни тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат рўйхатдан ўтказиш ва фуқаролик бўйича федерал бошқармаси хабар берди.
“БАА эҳтиёт чораси ва ЖССТнинг коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича тавсиялари доирасида 17 мартдан дипломатик паспорт эгаларидан бошқа барча учун ҳар қандай турдаги визалар беришни тўхтатади“, — деб хабар беради Амирлик янгиликлар агентлиги.
Қарор чиққунига қадар виза олишга улгурган шахсларга мазкур қарор тааллуқли бўлмайди.
Қайд этилишича, коронавирус кенг миқёсда тарқалган мамлакатларда одамларда мамлакатни тарк этишидан олдин касалликни аниқлаш тизими йўлга қўйилмагунига қадар ушбу қарор амалда бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг