Азим Ахмедхаджаев АКТ вазири лавозимидан истеъфога чиқарилди
Азим Ахмедхаджаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.
«Рақамли иқтисодиёт Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Уни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш бўйича янги блок ташкил қилмоқда. Давлатимиз раҳбари фармони билан ушбу блокни Азим Ахмедхаджаев бошқаради», дейилади вазирлик ахборотида.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири этиб, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори вазифасида ишлаб келган Шуҳрат Содиқов тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг