Австриянинг Грац шаҳридаги мактабда отишма содир бўлди. Қурбонлар бор
Фото: AFP
Австриянинг Грац шаҳридаги мактабда отишма юз берди. Бу ҳақда «Kronen Zeitung» газетаси хабар тарқатди. Манбага кўра, камида тўққиз киши ҳалок бўлган, улар орасида отишма содир этган шахс ҳам бор.
Ҳужумчи икки синфхонада ўт очган, натижада етти нафар ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлган. Оғир яраланганлар сони ўнлаб. Отишма содир этгани тахмин қилинаётган шахснинг жасади ҳожатхоналардан бирида топилган.
Штирия федерал штати полицияси мактабда ўқ узилгани ҳақидаги хабарлар туфайли шаҳарда махсус операция ўтказилаётганини тасдиқлади. Воқеа жойида полиция ва «Кобра» махсус кучлари ишламоқда.
Хавфсизлик кучлари мактаб биносида тинтув ўтказмоқда ва аллақачон бир нечта жасадларни, жумладан, жиноятчини ҳам топган. Ички ишлар вазирлиги уни ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Отишма содир этгани тахмин қилинган шахснинг ўлимини шаҳар мери Элке Каҳр ҳам тасдиқлаган.
ОАВ хабарларига кўра, гумонланувчи ушбу мактаб ўқувчиси бўлган ва ўзини ҳақорат қилишгани бу ишни қилган. Унинг ёлғиз ҳаракат қилгани ҳозирча номаълум.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг