«Атлетико Мадрид» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
28 февраль куни Испания Ла Лигасининг 26-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Тур доирасида «Атлетико Мадрид» сафарда «Реал Овьедо» меҳмони бўлди.
Учрашув 1:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Қайд этиш жоизки, лига дебютанти ва мусобақа жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турган «Реал Овьедо» бутун ўйин давомида рақибига муносиб қаршилик кўрсата олди.
Бироқ 90+4 дақиқада «матрасчилар» ғалабани илиб кетди. Учрашувдаги ягона голга Хулиан Алварес муаллифлик қилди.
Ушбу ғалаба эвазига «Атлетико Мадрид» очколари сонини 51 тага етказиб, мусобақа турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг