Абдулла Арипов Тожикистонга боради
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 31 май – 1 июнь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, мажлисда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиш, хизматларнинг эркин савдоси истиқболлари ва кўп томонлама кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Мажлис якунига кўра Ҳамдўстлик ҳудудида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни назарда тутадиган бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг