АҚШликларга сайлов ҳақида гапириш тақиқланди
Иллюстратив фото
АҚШ давлат котиби Марко Рубио америкалик дипломатлардан бошқа мамлакатларда ўтаётган сайловларнинг адолатли ва шаффофлиги ҳақида изоҳ бермасликни талаб қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги журналистлар ихтиёрига келиб тушган ички ҳужжатга таяниб хабар тарқатди.
Агентликнинг қайд этишича, бу амалиёт АҚШ дипломатиясининг хорижда эркин ва адолатли сайловларни илгари суриш бўйича ўрнатилган анъаналарига зиддир.
Шу йилнинг 17 июль куни АҚШнинг барча дипломатик ваколатхоналарига юборилган ҳужжатда айтилишича, Давлат департаменти бошқа мамлакатлардаги сайловларга оид баёнот ва постларни ижтимоий тармоқларда бундан буён эълон қилмайди. АҚШ ташқи сиёсати манфаатлари талаб қиладиган ҳоллар бундан мустасно.
“Бошқа давлатдаги сайловлар ҳақида фикр билдириш ўринли бўлса, бизнинг хабаримиз қисқа бўлиши ва ғалаба қозонган номзодни табриклашга қаратилган бўлиши керак”, — дейилган «махфий» дея айтилган ҳужжатда.
Ҳужжатда дипломатлардан сайлов жараёнининг адолатлилиги ёки шаффофлиги, унинг қонунийлиги ёки демократик қадриятларга тааллуқли изоҳлар беришдан қочишлари сўралган.
Сайловлар ҳақидаги баёнотлар Давлат департаменти вакилларидан берилиши керак ва дипломатларга ўз раҳбарларининг рухсатисиз бирон-бир баёнот бериш тақиқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг