АҚШ ва Филиппин Хитой яқинида тарихдаги энг йирик қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Фото: DVIDS
АҚШ ва Филиппин ҳарбий кучлари Хитойнинг Тайвань яқинидаги ҳарбий маневрларига жавобан тарихдаги энг йирик қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда «Axios» нашри хабар бермоқда.
Машғулотларда 17 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи қатнашмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпдир. Маневрларнинг асосий мақсадлари иттифоқчилар кучини намойиш этиш ва Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли оролларга ҳудудий даъволарига қарши туришдир. Қўшма машғулотлар 28 апрелга қадар давом этади.
Олдинроқ, Қўшма Штатлар Филиппиндаги ҳарбий иштирокини оширган эди. Филиппин расмийлар АҚШга қўшимча тўртта базага кириш ҳуқуқини беришга рози бўлган.
Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 8 — 10 апрель кунлари Хитой қуролли кучлари Тайвань ороли атрофида «Ўткир қилич» қўшма машғулотларини ўтказди. Маневрлар давомида Хитой Халқ озодлик армиясининг самолётлари ва кемалари Хитой ва Тайвань ўртасидаги норасмий чегарани бир неча бор бузган. Хусусан, 10 апрель куни орол яқинида Хитойнинг 70 та самолёти ва 11 кемаси аниқланган. Тайваннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари кечаю кундуз юқори шай ҳолатда турган.
Машқлар Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Иньвэннинг АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти билан учрашувидан сўнг бошланди. Қайд этилишича, ушбу музокаранинг асосий мавзуси Пекин томонидан юзага келиши мумкин бўлган таҳдид бўлган.
Хитой Халқ озодлик армияси қўмондонлиги вакили Ши Йи маълум қилишича, Тайвань ороли атрофида уч кунлик қўшма машғулотлар муваффақиятли бажарилган. Унда Хитой армиясининг барча қўшинларининг жанговар шароитдаги қобилияти синовдан ўтказилган.
Таъкидланишича, ҳарбий маневрлардан мақсад Тайвань мустақиллиги тарафдорларини огоҳлантириш ва Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилишдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг