АҚШ ноиммиграцион визаларини олиш тартибини ўзгартирди
АҚШ Давлат департаменти хорижликлар учун ноиммиграцион визалар, жумладан, туристик B1/B2 визаларини олиш қоидаларини қатъийлаштиргани ҳақида хабар қилди.
Янги тартибга кўра, эндиликда бундай виза турлари учун ариза топшириш фақат шахснинг ўз фуқаролиги ёки доимий яшаш мамлакатида амалга оширилади.
Шунингдек, ноиммиграцион визалар берилиши тўхтатилган 17 давлат фуқаролари учун АҚШ махсус белгиланган элчихона ва консулхоналарни аниқлаб берди. Улар аризаларини айнан шу ваколатхоналар орқали топшириши мумкин.

Маълум қилинишича, аввал бундай визаларни исталган мамлакатдаги АҚШ элчихоналари орқали олиш имкони мавжуд эди. Илгари белгиланган суҳбат вақтлари эса ўз кучида қолади.
Янги қоидалар А, G, C-2, C-3 турдаги визаларга, НАТО визаларига, шунингдек дипломатик ва хизмат визаларига тааллуқли эмас. Шунингдек, БМТ штаб-квартираси ҳақидаги келишувга оид сафарлар ҳам бу чекловдан мустасно ҳисобланади.
Айрим ҳолларда — гуманитар сабаблар, тиббий эҳтиёжлар ёки ташқи сиёсат масалалари юзасидан истиснолар қўлланилиши мумкинлиги қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг