АҚШ етакчиси дунёни бошқариш учун буюк кучлар бирлигига интилмоқда — “Foreign Affairs”
Иллюстратив фото
АҚШ президенти Доналд Трамп буюк давлатлар ўртасидаги рақобат ўрнига улар ўртасида бирликка интилмоқда. Бу фикрларни “Foreign Affairs” журнали ёзмоқда.
“Трампнинг дунё ҳақидаги тасаввури буюк кучлар рақобати эмас, балки буюк давлатлар ўртасидаги келишувдир. Яъни бу XIX асрда Европани бошқарган тизимга ўхшаш “концерт” тизимидир. У биргаликда ишлайдиган кучли одамлар томонидан бошқариладиган дунёни истайди — ҳар доим ҳам уйғун эмас, балки ҳар доим мақсадга мувофиқ”, — деб ёзди нашр.
Журналнинг қўшимча қилишича, Трамп биринчи навбатда Хитой ва Россия билан бирликка эришмоқчи. Уларни четлаб ўтишга уриниш ўрнига Трамп бу мамлакатларни дунё тартибини шакллантиришда биргаликда ҳаракат қилишга ишонтирмоқчи.
Хитой, Россия ва АҚШ турли йўллар билан устунликка эришишга ҳаракат қилиши мумкин, бироқ улар жаҳон тартибининг ягона тизими доирасида бирга яшашини ва унда ҳукмронлик қилишини тушунади, дея хулоса қилади нашр.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг