АПЛ. «Арсенал» қийин ғалабани қўлга киритди
Кеча, 28 сентябрь куни Англия Премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Арсенал» клуби «Ньюкасл» меҳмони бўлди.
Учрашув меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 34-дақиқада «қарғалар»нинг германиялик футболчиси Ник Волтемаде томонидан очилди. Биринчи тайм айнан 1:0 ҳисоби билан ниҳоясига етди.
Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида «Арсенал» ҳисобни тенглаштирди. Голга захирадан ўйинга қўшилган Микел Мерино муаллифлик қилди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда «лондонликлар» ҳимоячиси Габриэл Магальяэс жамоасининг ғалаба голини киритди. Якуний ҳисоб 1:2, Микел Артета жамоаси фойдасига.
Ўйиндан сўнг, «Sofascore» портали ғалаба голи муаллифи Габриэлни «ўйин қаҳрамони» деб топди. Унинг ҳаракатлари 8,6 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, «Арсенал» кейинги ўйинини УЕФА Чемпионлар лигасида «Олимпиакос»га қарши ўтказади. Ушбу баҳс 2 октябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг