Англия Премьер лигаси старт олди
Бугун, 16 август дунёдаги энг томошабоп мусобақалардан бири Англия Премьер лигасида янги мавсум старт олди. Мусобақани амалдаги чемпион Слот бошчилигидаги «Ливерпул» бошлаб берди.
«Мерсисайдликлар» дастлабки турда «Борнмут» клубини қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Голларга «Ливерпул»дан Муҳаммад Салоҳ, Коди Гакпо, Федерико Кеза ва жамоага янги келиб қўшилган Юго Экитике муаллифлик қилди. «Борнмут»нинг жавоб голлари эса Семенё Антуан ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа амалдаги чемпион мусобақани ғалаба билан бошлади. Жамоа кейинги турда «Нюкасл» майдонига сафар қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг