«Андижон»дан йирик ғалаба, «Пахтакор»дан муваффақиятли старт
Кеча, 27 февраль куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси старт олди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда «Бухоро» клуби ўз майдонида «Қўқон-1912» клубини қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга Шерзод Эсанов муаллифлик қилди.
Куннинг марказий ўйинида «Андижон» клуби «Бобур Арена»да «Сўғдиёна»ни қабул қилди. Учрашув 4:0 ҳисобида Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоанинг ғалабаси билан якунланди. Голларга Неманя Чаласан, Драган Черан, Мартин Буакье ва Пўлатхўжа Холдорхонов муаллифлик қилди.
Кунни якунлаб берган ўйинда «Пахтакор» жамоаси ўз майдонида «Қизилқум» билан куч синашди. Учрашув 2:0 ҳисобида «шерлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Достон Ҳамдамов ва Пётр Паржишак муаллифлик қилди.
Маълумот учун, бугун мусобақанинг 1-тур ўйинлари давом эттирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг