Андижонда тўртта автомобиль тўқнашиб кетди
26 октябрь куни Андижон вилоятининг Асака туманида тўртта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа Асака-Фарғона йўлида содир бўлган. 1998 йилда туғилган ҳайдовчи "Damas", 1965 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Matiz", 1994 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Damas" ва 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Kia Bongo" автомобиллари ўзаро тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг