Андижон вилоятида электр тармоқлари ходими блогер аёлни калтаклади

08:39 24 Ноябрь 2021 Жамият
1261 0

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Улуғнор туманида блогер Фотима Жўраева калтаклангани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бош прокуратура воқеага изоҳ берди.

Маълумотларга кўра, 22 ноябрь куни блогер Улуғнор тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, у туман электр тармоғи бош ҳисобчисидан Жўраева ишлаётган фермер хўжалигининг қарзи борлиги ҳақида ҳужжатлар талаб қилган.

Суҳбат чоғида бош ҳисобчи уни ҳақорат қилган, кейин аёлнинг юзига уриб, уяли телефонини синдириб ташлаган. Ўз мурожаатида блогер айбдор ходимларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Жўраеванинг жароҳати оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер