Амир Темур сиймосини гавдалантиришда хато қилишга ҳаққимиз йўқ
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Денов шаҳридаги Амир Темур ҳайкали кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ушбу масалани Денов шаҳар ҳокими, архитектура ва қурилиш бошқармаси раҳбари билан ўрганди, деб хабар берди юқори палата ахборот хизмати.
Юртдошларимизнинг асосли ва ўринли таклифларини инобатга олган ҳолда ушбу ҳайкални қайта кўриб чиқиш бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатмалар берилди.
– Буюк соҳибқирон сиймосини гавдалантиришда барча жиҳатларга аҳамият қаратиб, кичик бир деталларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик зарур, – дейди Б.Сайфуллаев. – Чунки бобомиз Амир Темур шахсини нафақат биз, балки бутун дунё аҳли яхши билади ва ардоқлайди. Шундай экан унинг сиймосини яратишда хато қилишга ҳаққимиз йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг