“Ал-Ҳилол” жамоасидан ишончли ғалаба
Кеча, 21 октябрь куни Осиё Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг 3-тур баҳслари ўз ниҳоясига етди. Турни якунлаб берган баҳсда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси ўз майдонида Қатарнинг “Ал-Садд” клубини қабул қилди. Учрашув 3:1 ҳисоби билан Симоне Инзаги бошқарувидаги жамоа ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда ҳисоб 25-дақиқада очилди. “Саудлар”нинг туркиялик футболчиси Юсуф Акчичек дастлабки голни урди. 40-дақиқада Калиду Кулибали ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Роберто Фирмино ҳисобни қисқартирди. 81-дақиқада эса Сергей Милинкович-Савич баҳсдаги сўнгги голни киритди. Якуний ҳисоб — 3:1 “Ал-Ҳилол” жамоаси фойдасига.
“Ал-Ҳилол” — “Ал-Садд” 3:1
Голлар: Юсуф Акчичек (25), Калиду Кулибали (40), Сергей Милинкович-Савич (81); Роберто Фирмино (63).
“Ал-Ҳилол”: Боно, Эрнандес, Акчичек, Кулибали, Ал-Ҳарби, Канно, Невеш, Ал-Ҳамдан, Милинкович-Савич, Сезар, Леонардо.
“Ал-Садд”: Баршам, Педро, Сухайл, Салмон, Оттавио, Гильерме, Камара, Жованни, Афиф, Клаудиньо, Фирмино.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг