Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошмоқда

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Каттақўрғон тумани аҳолиси учун яна бир муҳим қадам ташланди. Каттаминг ва Мойбулоқ маҳаллаларида жойлашган оилавий поликлиникалар таркибида 20 ўринли замонавий кечаю кундуз ишлайдиган реабилитация бўлимлари ташкил этилди. Илгари ушбу поликлиникалар фақатгина кундузги тиббий хизматларни амалга оширган бўлса, эндиликда уларда стационар тиббий хизмат йўлга қўйилиб, аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тиббиёт ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, янги бўлимларнинг аҳамияти, улар орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда эришиладиган натижалар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Реабилитация бўлимлари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, УТТ, лаборатория, физиотерапия муолажалари, стоматологик, акушер-гинекологик, жарроҳлик ва бошқа йўналишларда хизмат кўрсатадиган малакали мутахассислар фаолият юритади. Ушбу янгилик тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва аҳолига қулай шароит яратишга қаратилган амалий ишлар самарасидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг