Агентликка янги раҳбар тайинланди

16:51 25 Февраль 2019 Жамият
2645 0

Иллюстратив фото

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Отабек Садикович Мустафаев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги https://t.me/huquqiyaxborot расмий каналида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Агентликнинг асосий вазифаси узумчилик ва виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишдан иборатдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?