Афғонистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди
Иллюстратив фото
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, зилзила бугун, 20 февраль куни соат 18:09 да қайд этилган. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 608 километр жанубий-шарқда жойлашган. Унинг магнитудаси 6 тенг. Тебраниш 76 километр чуқурликда ҳосил бўлган.
Ер қимирлашининг эпицентри Афғонистоннинг Балғон вилоятида, координаталари эса 35,8 даража шимолий кенглик, 69,37 даража шарқий узунликда қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 246 километр;
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 464 километр.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг