Абдулазиз Камилов Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Хусусан, Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;
Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
Русланбек Куролтаевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг