2025 йилда Ўзбекистон қиймати 713,3 минг долларлик гугурт импорт қилди
2025 йилда Ўзбекистонга 2 та хорижий давлатдан қиймати 713,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган 639,1 тонна гугурт импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, 2025 йилда Ўзбекистонга Россиядан 639,1 тонна, Швейцариядан 9,1 килограмм гугурт импорт қилинган. Маълумотларига кўра, импорт ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 113,9 тоннага ёки 15,1 фоизга камайган.
Шунингдек, мазкур даврда Ўзбекистон 3 та давлатга қиймати 226,2 минг АҚШ долларига тенг бўлган 206,4 тонна гугурт экспорт қилган.
2025 йилда Ўзбекистон гугурт етказиб берган давлатлар рўйхатида Қирғиз Республикаси 87,5 тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда эса Қозоғистонга 73,3 тонна, Тожикистонга 45,6 тонна гугурт етказиб берилган.
Мазкур экспорт ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 62,5 тоннага ёки 23,2 фоизга камайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг