2023 йилда туристик чартер поездлар ҳаракати йўлга қўйилади

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида 2023-йилда "Ўзтемирйўлйўловчи" аксиядорлик жамияти ҳамда Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen"туристик компанияси ҳамкорлигида 10 га яқин туристик чартер поездлар ҳаракатланиши режалаштирилган.
2023-йилнинг 12-апрел куни Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen" туристик компанияси ҳамкорлигида "Orient Silk Road Express" номи билан туристик чартер поезди жорий йилда илк бор қатновини бошлади.
"Тошкент – Бухоро - Хива - Самарқанд - Қамаши - Китоб - Туркистон - Бишкек – Олма-Ота" йўналишида ҳаракатини амалга оширадиган ушбу поездда Норвегия, Швецария, Франция, Германия, АҚШ ва бошқа давлатлардан келган сайёҳларга хизмат кўрсатилади.
2023-йилда биринчи бор ҳаракатини бошлайдиган мазкур туристик чартер поезд жўнаши олдидан Тошкент марказий темирйўл вокзалида ташкил қилинган тадбирда ОАВ вакилларига шу ҳақда кенг маълумот берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг