18 январь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20:52 17 Январь 2026 Жамият
653 0

«Ўзгидромет» 18-21 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18-20 январда ёғингарчилик кутилмайди, 21 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 5-10 даража совуқ, 19-21 январда 8-13 даража совуқ, кундузи 18-20 январда 1-6 даража совуқ, 21 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18-20 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида 18 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. 21 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20 январда 2-7 даража совуқ, 21 январда 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади; Навоий вилояти шимолида кечаси 18 январда 5-10 даража совуқ, 19-21 январда 8-13 даража совуқ, кундузи 18-20 январда 1-6 даража совуқ, 21 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18-20 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида 18 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. 21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 19-21 январда 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18-20 январда ёғингарчилик кутилмайди. 21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 19-21 январда 0-5 даража совуқ, кундузи 18-19 январда 2-7 даража илиқ, 21 январда 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади, 19-21 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 19-21 январда 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 19-20 январда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқдан 8-13 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқдан 2-7 даража совуққача ўзгариб туради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер