16 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

09:54 15 Октябр 2018 Жамият
2339 0
Фото: "Халқ сўзи"

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми жорий йилнинг 16 октябридан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2018/2019 йилги иситиш мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Унга кўра, 2018 йил 16 октябрдан ижтимоий соҳа объектларида, 2018 йил 19 октябрдан синов тариқасида кўп қаватли турар жой биноларида мунтазам иситиш бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, 2017/2018 йил иситиш мавсуми ижтимоий соҳа объектларида 2017 йил 10 ноябрдан, турар-жой биноларида 2017 йил 12 ноябрдан бошланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер