Жаҳоннинг ёpқин дуpдонаси
Ушбу шаҳар 1996 йилда «Амир Темур» ордени билан тақдирланган. Ана шу унутилмас сана кўҳна ва навқирон кент аҳолиси байрамлари тақвимидан алоҳида ўрин олган.
Мазкур муҳим воқеа арафасида “Самарқанд ҳақида сўз — 2018” номи остида Халқаро мактублар куни ўтказиляпти. Лойиҳа шиори эса шундай: “Самарқанд — ўй-хаёлларимиздан жой олган, орзу қилинадиган ва таърифланадиган шаҳар”. Амир Темур номи билан юритилувчи марказдаги “Эсперанто” халқаро дўстлик тўгараги фаоллари ушбу йирик почта акциясининг ташаббускори ва ташкилотчиларидир.
Дунёда камдан-кам шаҳар ўз оҳанрабоси, бетакрор тарихий мероси ва замонавий ҳамда ёрқин шаҳарсозлик ландшафтига эга ноёб маданий бойликлари билан мақтана олади. “Самарқандиёна” қомусий лойиҳаси манзилига сайёрамизнинг турли бурчакларидан келаётган хатлар ва телеграммалар ҳам ана шу эътироф нақадар тўғри эканлигини тасдиқлайди. Мана улардан бири: Менинг қадрдон, севимли Самарқандим! Бизни минглаб километрлик масофа ажратиб турса-да, мени серқуёш кўчаларинг ва майдонларинг бағрига ол! Аллақачон сеҳрли тандирда ёпилган Самарқанд нонлари ифорини ҳис этмоқдаман. Афсонавий Регистондаги минора улуғворликларини томоша қилиш учун бошимни ортга ташлаяпман. Бу майдонда бўлиш ва шаҳарнинг юрак уришларини эшитиш, унинг ҳавосидан нафас олиш, одамларига табассум қилиш — бу бахтдир, — деб ёзади шоира, Москва ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ирина Алексеева.
Барселоналик педагог Мария Кармен Гутьеррес эса мактуб билан биргаликда француз ёзувчиси, яқинда “Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси” унвони топширилган Амин Маалуф қаламига мансуб “Samarcanda” асарининг испан тилида чоп этилган нусхасини юборибди.
“Самарқанд ҳақида сўз — 2018” номи остидаги Халқаро мактублар куни давом этмоқда. Одатдагидек янгидан-янги номалар келаётир. Ва қадимги шаҳар бутун дунё кўз ўнгида янада пурвиқорлик касб этмоқда. Бу уни курраи заминдаги ҳар бир инсонга янада яқинлаштиряпти, буюк тарихи, дориламон бугуни ва ёрқин келажаги ҳақида бутун оламга теран муждалар етказяпти.
Анатолий ИОНЕСОВ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг