«Устоз ва шогирд» анъанаси

17:25 16 Апрель 2021 Жамият
32223 0

Маълумки, олий ўқув юртларида бўлғуси мутахассис ўқитувчиларга тарбиявий таъсир қилувчи устоз-шогирд анъаналари тажрибаси амалий тасдиқланган омил сифатида ифодаланади. Тез суръатда илмий-техник ривожланиш жараёнини амалга оширилиб бориши натижасида таълим жараёнининг қирралари мукаммаллашиб бораётганлиги, уларнинг тизимига янги педагогик технологияларни, инновацион услубларни кенг доирада кириб келиши каби ҳоллар бўлғуси мутахассисларни касбий тааллуқлилиги масалаларни аниқлаш, уларга ўз вақтида ёрдам бериш каби масалаларга эътибор қаратиш, устоз-шогирдлик анъаналаридан ўринли фойдаланиш зарурлигини келтириб чиқармоқда. Унинг асосида ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялаб етказиш масалалари ўз ифодасини топди.

Бугунги кунда ёш мутахассисларни ҳар томонлама шакллантиришга эътибор ҳар қачонгача нисбатан тезлаштириш эҳтиёжи замон талабига айланди, уларни касбий фаолиятини оширишга қаратилди. Тарихий шароитларининг ўзгариши борасида тўпланган тажрибаларни ёшлар онгига етказиш шакллари ҳам ўзгариб бормоқда. Мустақиллик шарофати туфайли устоз-шогирд анъаналарини янада ривожлантиришнинг асосий вазифалардан бири мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришга асос бўладиган янги таълим тизимининг ташкил этилишидир. 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси IX сессиясида қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрларни тайёрлаш миллий дастури уни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда ҳам устоз-шогирдлик анъаналари кўплаб меҳнат жамоаларида, шу жумладан, давлат идораларида қўлланиб келади. Бироқ, ҳозирги вақтда кадрлар сиёсатида олиб борилаётган ислоҳотлар устозликни расмий ва профессионал тартибда амалга оширишни талаб қилади.

Ҳаётда ёзилмаган, аммо унга амал қилинмаса, хунук оқибатларга олиб келадиган қонунлар бор. Шулардан бири устоз ва шогирдлик муносабатларидир. Халқ орасида устоз ва шогирдлик одоби, қадрияти, мулоқот шартлари ана шундай ёзилмаган қонунлар шаклида миллион йиллардан буён яшаб, камолга етиб, ривожланиб келаётир. Бирон бир касб эгаси йўқки, у устоз кўриб камолга етмаган бўлсин. Устоз ва шогирдлик ришталари жуда нозик бўлиб, сал қалтис ҳаракат қилинса, узилиши, кейин уланганда ҳам тугун қолиши мумкин. Ана шундай ҳол юз бермаслиги учун, аввало, шогирд устозига чексиз меҳр қўйиши, ишониши, унинг ҳар бир сўзи, хатти-ҳаракатини тушуниши, унга риоя қилиши шарт. Шогирд устозидан ўрганганларини маромига етказиб, мустақил иш бошлашдан олдин устозини рози қилиб, дуосини олиши ҳам одат тусига кирган. Дуо олмаган шогирдларнинг эса косаси оқармаган, бири икки бўлмаган. Розилик олиш кўнгил ободлигини таъминлашдир. Шогирдидан кўнгли тўлган устозгина унга чин дилдан фотиҳа беради. Халқимиз «Устоз кўрмаган шогирд - ҳар мақомга йўрғалар» деган ҳикматли иборани бежиз тўқимаган.

Шогирд устоз раҳбарлигида билим ёки ҳунар ўрганаётган муддатда унинг ҳар бир ҳаракати ва иш услубини, ҳатто нимани қаерга қўйиш, қайси томонига кўпроқ эътибор бериш ҳолатларини ҳам синчиклаб кузатиши талаб қилинади. Одатда устоз баъзан ҳунарнинг ҳар бир икир-чикирини ҳам айтавермайди, балки амалда кўрсатади. Эҳтимол, бу билан устоз шогирдининг ҳушёрлигини, синчковлиги ва қизиқишини синаб кўрмоқчидир? Шу синовдан муваффақиятли ўтган шогирднинг ошиғи, шубҳасиз, олчи бўлади.

Бошқа касбларни мутлақо камситмаган ҳолда айтиш жоизки, ҳунарлар орасида энг қийини илм ўрганишдир. Бу борада устоз танлашнинг ҳам аҳамияти катта. Аввало, устоз билан шогирд бир-бирига муносиб бўлиши, бир-бирини тушуниши лозим. Бунда кўпроқ масъулият шогирд зиммасига тушади. Негаки, шогирд устозини авайлаши, унинг ҳурматини жойига қўйиши, баъзи инжиқликларига чидаши, игна билан қудуқ қазишдек заҳмадли ишга бардош бериши шарт.

Устозлик – бу ёшларни ҳар томонлама тарбиялашдаги бир йўналиши ҳисобланади. Лекин, бу анъана оила, мактаб каби турли мазмундаги ёшлар тарбияси билан шуғулланувчи ижтимоий институтларнинг таълим-тарбиявий таъсирларни давомчиси сифатида ифодаланади. Шунинг учун ҳам устоз-шогирдлик фаолиятларида оила, мактаб каби жамоалар фаолиятлари билан ҳамкорлик амалга оширилиб, бир-бирларининг таъсир қилиш кучлари мустаҳкамланиб боради. Ижтимоий ҳаёт тажрибасининг тасдиқлашича инсониятнинг бўлғуси ижтимоий-сиёсий фаоллиги, таълим-тарбияни авлоддан-авлодга етказиш асосида амалга оширилишини тасдиқлайди. Бундай юқори даражадаги тасдиқланишлар устозлик фаолиятини ҳам юқори даражада баҳолаш зарурлигини ифодалайди. Устозларнинг фаолияти шогирдларда вақт кўрсаткичларни умум давлат миқёсида амалга оширишга ўрнатишдан иборат. Бу жараёнда эса вақтни қандай тақсимлаш масаласини ҳал қилишда устоз кўрсатмалари асосий ўринга эга. Ҳар қандай вақтни тақсимлашда мақсад, вазифа, воситалардан қандай фойдаланиш зарурлигини ўргатиб шогирдларни бўш вақтларини сермазмун йўналишда билим, кўникма,малакалар эгаллашга жалб қила билиш устоз сиймосини янада обрў-эътиборли шахсга айлантиради. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш зарурки, устоз-шогирдлик анъанасининг фақат моддий-иқтисодий томонига эътибор қилинадиган бўлса бу фаолият асоси ҳеч қандай таълим-тарбиявий аҳамиятга эга бўлмайди.

Демак, бу фаолият асосида ихтиёрийлик тамойили билан бир қаторда, тизимли равишда ҳамкорлик мазмунида ҳар иккала томонини мутахассислик даражасини юқори даражага кўтариши ҳам ўз ифодасини топади. Уларни юқори даражадаги умум мутахассислик хусусиятлари билан биргаликда маданий мулоқот, муносабат даражалари ҳам ривожланиб, шаклланиб боради. Яъни улуғ мутафаккирларининг фикрларига кўра бўлғуси мутахассисни ҳар томонлама шакллантириш учун уни ўзини ҳам ҳар томонлама билиш зарур деган талаблар «Устоз шогирд» анъаналари асосида амалга оширилади.

Агзам Мирзаев,

ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер