«Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилади - Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарор билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилмоқда.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХКни тугатиш комиссияси тузилган.
Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича илк маротаба ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича илк маротаба ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини таъминлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг