Ўзбекистон Тожикистонга янги мактаб қуриб беради
Ўзбекистон Сўғд вилоятида янги умумтаълим мактабини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда маҳаллий “Сўғд” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, мактаб Спитамен туманида барпо этилади. Бу ҳақдаги битим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган ташрифи давомида имзоланган.
Қурилиш режасига кўра, мактаб 630 ўқувчига мўлжалланган.
Тожикистон архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Жамшед Аҳмадзоданинг айтишича, Спитамен туманида мактаб қурилишидан ташқари, Хатлон вилоятининг Қубодиён туманида 200 ўринли шифохона қурилиши ҳам режалаштирилган.
Спитамен тумани маъмурияти ўзбекистонлик мутахассисларга қурилиш учун бир нечта жой таклиф этилган. Аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
Қайд этиш жоизки, Тожикистон Самарқанд шаҳрида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб биноси қуриши ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, Тожикистон томони Фарғона вилоятида битта мактабгача тарбия муассасаси қуришни режалаштирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг