Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Сайди Умиров вафот этди

00:33 15 Ноябрь 2020 Жамият
2154 0

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, минглаб журналистларнинг қадрли устози, публицист Сайди Умиров 82 ёшида вафот этди.

Шу муносабат билан «Халқ сўзи» — «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

У кишининг номи республикамиз зиёлилари орасида юксак эҳтиром билан тилга олинади.

Сайди Умиров 1938 йил 10 февралда Самарқанд вилояти Паяриқ туманида туғилган. У Ёзувчилар, Журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси, «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндори эди.

Сайди Умировнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу яшайди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер