Ўсимлик ёғи, гўшт ва бошқа истеъмол маҳсулотларининг нархи пасайиши мумкин
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев шундай деб ёзади:
— Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Солиқ кодексига қўшимчалар киритилмоқда.
Янги қўшимчага асосан, 2020 йил 15 октябрдан бошлаб 2021 йил 1 январгача муддатга Ўзбекистон Республикасига шакар ва шакар хом ашёсини олиб кириш, шунингдек уни реализация қилиш айланмалари;
2021 йил 1 июлгача муддатга Ўзбекистон Республикасига картошка, ўсимлик ёғи, гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти ва бошқалар), ҳайвонларни (қорамол ва парранда) тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш айланмалари қўшилган қиймат солиғидан (НДС) озод қилиш кўзда тутилган.
Бу тартиблар четдан маҳсулот олиб кириш билан бирга ички бозорда шу билан шуғулланаётган тадбиркорларимиз учун ҳам қўлланиши кўзда тутилмоқда. Шу сабабли қонун лойиҳаси матни кейинги ўқишларда таҳририй жиҳатдан ўзгартирилди.

Бу ўз ўрнида бозорларда ошиб бораётган ўсимлик ёғи, гўшт ва бошқа истеъмол маҳсулотларининг нархи пасайиб, барқарорлашишига олиб келиши зарур.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Лойиҳани шу ҳафта сўнггида кутилаётган Сенат ялпи мажлисига киритиш режалаштирилган.
Ушбу қонун лойиҳаси депутатлар К. Эрназаров, М. Қурбонбоев, А. Умиров ташаббуси билан ишлаб чиқилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг