Мажбурий ижро бюроси 15 ойда салкам 22 трлн сўм қарздорликни ундирди
2017 йилнинг июнидан 2018 йилнинг сентябригача Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари бўйича 21,9 триллион сўм миқдоридаги қарздорликларнинг ундирилиши таъминланди. Бу ҳақда Бюро директори Ботир Қудратхўжаев “Халқ сўзи“га берган интервьюсида маълум қилди.
Бюро раҳбарнинг қайд этишича, бу аввалги худди шундай даврга нисбатан 6,6 триллион сўмга кўпроқ демакдир.
Маълумотларга кўра, шунингдек, коммунал хизматлар учун бюро ходимлари томонидан истеъмолчилардан 29,5 триллион сўм ундириб олинган. Шунинг 15,4 триллиони — электр энергияси, 13,2 триллиони — табиий газ, 834,6 миллиард сўми — сув истеъмоли учундир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг