Хўжаободда йилига 3 миллион тонна цемент ишлаб чиқарадиган корхона қурилиши бошланди
Фото: Рустамжон Эшонов
“Халқ сўзи ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Хўжаобод туманида йиллик қуввати 3 миллион тоннага тенг бўлган цемент ишлаб чиқариш заводининг қурилиши бошланди. Туманнинг “Дўстлик” ва Абдулла Қаҳҳор номли массивлари ҳудудидаги адирлик ёнбағрида бошланган лойиҳага “RASH-MILK” масъулияти чекланган жамияти томонидан хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда асос солинди.
— Ҳозирдан корхонада ишлашни хоҳлаётганлар сони ортиб бормоқда, — дейди Хўжаобод туман ҳокимлигининг бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси Бобуржон Муродалиев. — Дастлаб 800 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Келгусида бу кўрсаткич янада ортади.

110 миллион АҚШ долларига тенг қийматдаги лойиҳанинг дастлабки босқичи шу йилнинг декабрь ойида ишга тушиши режалаштирилган. 2022 йилдан бошлаб, у тўла қувват асосида фаолият юрита бошлайди. Корхона ҳудудида ишчилар шаҳарчаси ҳам барпо этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг